Шовотда пиёдалар кўприкдан учиб ўтишадими?
Маҳаллий аҳоли тилида Шовот кўприги деб аталмиш Шовот туманининг Туркистон кўчасидаги Шовот канали кўпригининг пиёдалар ўтиш йўлаги тамирталаб. У жуда ҳам хавфли холатга келиб қолган. Масаланинг қизиқ жиҳати эса ушбу кўприкдан маъсуллар ҳар куни ўтишгани, бироқ кўприкнинг пиёдалар йўлагига эътибор қаратишмаётганида.
«Маҳаллий аҳолининг фикрига кўра агар маъсуллар пиёда юришни ҳам одат қилишганида бу жойни аллақачон кўриб, уни таъмирлашган бўлишарди. Расмийлардан кўприкнинг ҳолатига эътибор қаратишни ва пиёдалар ҳақида ҳам қайғуришлари сўралади», – дейилган хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар