Афғонистондан қайтарилган сифатсиз нефт маҳсулоти Ўзбекистонга тегишли эмас

Фото: “O‘zenergoinspeksiya”

Афғонистондан қайтарилган сифатсиз 120 минг литрга яқин нефт маҳсулоти Ўзбекистонга тегишли эмас, деб муносабат билдирмоқда “Ўзэнергоинспекция”.

Кеча ижтимоий тармоқларда Афғонистон 120 минг литрга яқин нефт маҳсулотларининг сифати паст бўлгани учун Ўзбекистонга қайтариб юборилганлиги ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Ушбу ҳолат ўрганилганида Афғонистон норма стандарти ташкилоти ушбу маҳсулот Ўзбекистонга тегишли эмаслигини, 2024 йил 20 январь куни “Сариёғоч-Чуқурсой” станциялари орқали Ўзбекистонга кириб, 2024 йил 7 февраль куни Сурхондарё вилояти “Айритом” станцияси орқали Афғонистонга ўтганлигини маълум қилган.

Афғонистон томонидан қайтарилган ушбу нефт маҳсулотлари манзилига етиб бориши учун ўз навбатида Ўзбекистон орқали транзит қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.