Собиқ участка инспектори Қува туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари устидан шикоят қилди
Фарғона вилояти Қува туманининг собиқ профилактика инспектори Нозимжон Нишонов туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари устидан шикоят қилган. Унинг сўзларига кўра, ИИБ бошлиғининг ўринбосари молхона қурилишида мажбурий меҳнатдан фойдаланмоқда, йиғимлар олиш билан шуғулланади ва қўл остидаги ходимлардан ёзиб бериладиган жарималар бўйича режани бажаришни талаб қилади. Бу ҳақда “Медиазона” ёзади.
Нишонов ўз видеомурожаатида ИИБ бошлиғининг ўринбосари Аҳмаджонов инспекторларга ўз шахсий манфаатлари йўлида босим ўтказмоқда. Масалан, майонр Аҳмаджонов участка инспекторлари юз бош йирик шохли молга мўлжалланган оғилхона қурилиши учун қурилиш материаллари харид қилишини талаб қилган. “Бундан профилактика инспекторлари жабрланмоқда. Улар шағал ҳам харид қилади, усталарга ҳам қарайди, уларга хизмат ҳам кўрсатади”, – дейди Нишонов.
Шунингдек собиқ инспекторнинг сўзларига кўра, майор “ўрта жамғармани” жорий этган ва унга участка инспекторларидан 55 минг сўмдан ундирган, шунингдек у ҳар куни жарима майдонига биттадан машинани жойлаштиришга ва камида бешта маъмурий баённомани тузишга мажбур қилувчи режани ҳам ўйлаб топган.
Нишоновнинг қайд этишича, майорнинг ҳаракатларига на Қува туман ИИБ бошлиғи, на унинг биринчи ўринбосари эътибор бермаяпти. Аҳмаджонов ҳатто Қува туман ҳокимининг ўринбосари Ахроржон Мадмусаевни калтаклаганидан кейин ҳам жазосиз қолган.
Ички ишлар вазирлигида Нишоновнинг мурожаатини ўрганишни ва вазиятга ҳуқуқий баҳо беришни ваъда қилишди.
Шарҳлар