«Сохта маклер» фуқаронинг 1 ярим миллион пулини ўғирлади

Тошкент шаҳида яшовчи 23 ёшли Х.О. ИИОга мурожаат қилиб, номаълум шахс ижарага уй топиб бериш учун 1.500.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари «олдиндан тўлов» сифатида ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи Э.И. исмли шахс содир этганлиги аниқланган.

Хабарга кўра: «Э.И. маклер эмас, аслида қоровул эканлиги, танишувлар жараёнида X.O.нинг ишончига кириш орқали ижарага арзон хонадон топиб беришни ваъда қилиб, олдиндан тўлов сифатида ўзининг банк картасига 1.500.000 сўм пулларни ўтказдириб олганлиги, сўнг унинг қўнғироқларига жавоб бермасдан, «қора рўйхатга» киритиб қўйган».

Мазкур ҳолат юзасидан E.И.гa нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.