Солиқчилар хатоси сабаб жабрдийдага айланаётган фуқаро мурожаати ўрганилди

Фото: yuz.uz

Бизнес омбудсман девони томонидан Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро И.Э нинг солиқ органи ходимлари ҳаракатидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилган, бу ҳақда девон етакчи инспектори Исмоил Сайитов Nasafnews.uz‘га маълум қилган.

Хабарда айтилишича, “Мерганча” хусусий корхонаси тўғрисида статистика идорасининг расмий маълумотига кўра, раҳбари Г.Х., таъсисчиси С.Э. эканлиги, шундай бўлсада, солиқ органи томонидан мазкур корхонага умуман алоқаси бўлмаган мурожаатчининг акаси Ш.Э. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 2-қисмига асосан жавобгарликка тортилган.

“Шу сабабли, Бизнес омбудсман девонининг қонуний талаблари асосида солиқ органининг Ш.Эга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори бекор қилинди”, – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, мазкур ҳолатларга йўл қўйган Деҳқонобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари С.Мга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.