Spiegel: Усмоновнинг иши Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди

Когда же оборвалась эстафета?
Источник: USM

Spiegel журналининг жума куни хабар беришича, ноқонуний йўл билан топилган пулларни легаллаштириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбланаётган келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан Германия томонидан олиб борилаётган тергов ишлари Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзади.

Германия ташқи ишлар вазирлиги Reuters агентлигининг сўровига жавоб бермади.

Spiegel нашри икки давлат дипломатлари ўртасида бир қатор инқирозли музокаралар бўлиб ўтгани, жумладан, сентябрь ойи охирида Германиянинг Тошкентдаги элчиси чақирилгани ҳақида хабар берди.

Бу 21 сентябрь куни Германия жанубидаги Тегернзе кўли соҳилида Усмонов номига рўйхатга олинган мулкни тинтув қилиш ортидан содир бўлди. Ундан кейин Германия полицияси тергов доирасида Германия шимолидаги моторли яхтани ҳам тинтув қилди.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчиси Германия Ташқи ишлар вазирлигидан Федерал жиноят полицияси бошқармаси билан учрашишни сўраган, аммо натижа бўлмаган, деб ёзади Spiegel.

ОАВ хабарларига кўра, Россия президенти Владимир Путин билан яқин муносабатда бўлган Усмонов Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан кейин Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган.

Усмоновнинг матбуот котиби унга нисбатан қўйилган айбловларни асоссиз ва туҳмат дея рад этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.