«Суверенитетга таҳдид йўқ» – Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзоланган «йўл харитаси» ҳақида
Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Газпром” компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзолангани маълум бўлган эди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги имзоланган “йўл харитаси”га биноан, томонлар ўртасида тузилган ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш бўйича зарур техник чора-тадбирларни келишиб олганини таъкидлади.
Ишчи гуруҳ барча ишларни якунлагач, табиий газ етказиб беришнинг асосий шартлари муҳокама қилинади.
“Музокаралар ва йўл харитаси Ўзбекистоннинг мавжуд газ узатиш тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда ички бозорни зарур ҳажмларда табиий газ билан таъминлашга қаратилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бундай ҳолда, газ узатиш тизимини топширганимиз учун суверенитетимизга ҳеч қандай таҳдид йўқ”.
Келгусида бу борадаги барча ишлар Ўзбекистон миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилади ва унинг натижалари доимий равишда жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади, деб таъкидлади Энергетика вазирлиги.
Аввалроқ журналист Шуҳрат Латипов Ўзбекистон “Ўзтрансгаз” (магистрал қувурлар орқали газни транспортировка қилади) ва “Худудгазтаъминот” (маиший истеъмолчиларни, аҳолини газ билан таъминлайди) газ ташиш тизимини ишончли бошқарувга беришга рози бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Тахминларга кўра, компаниялар бирлаштирилиши ва «Газпром» ёки унинг шўъба корхонаси бошқарувига ўтказилиши мумкин.
Шарҳлар