Сувни тежовчи технологияларни жорий этган фермерларга кредитлар таыдим этади

Женщина в теплице
Фото: ПРООН в Узбекистане

29 ноябрь куни президент раислигида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Кластер ва фермерларга сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун икки йиллик имтиёзли давр билан беш йилга 14 фоизли кредит ажратилади. Бунинг учун очиқ-ошкора платформа ишга туширилади. Ҳам банк билан, ҳам таъминотчилар билан шартнома электрон платформа орқали онлайн имзоланади.

Мамлакатда 4,3 миллион гектар суғориладиган ер бўлиб, шундан 30 фоизига сув тежовчи технологиялар жорий қилинган. Бундай кластер ва фермер хўжаликларида сув 30-40 фоизга, ўғит ва ёқилғи 25-30 фоизга тежалиши билан бирга ҳосилдорлик ошган.

Лекин, сув етказиш таннархи жуда қиммат бўлган Қашқадарёда бундай усулда суғориладиган ерлар атиги 16 фоизни ташкил этади. Сув тежашда энг содда агротехник тадбир бўлган ерни лазерли текислаш ишлари ҳам етарли эмас. Бундай майдонлар Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 10 фоиздан кам.

Келгуси уч йилда ҳам қишлоқ хўжалиги техникасининг 15 фоизи ва лазерли текислагичнинг 30 фоизини субсидиялаш амалиёти давом эттирилади. 2026 йилгача ҳамма экин ерлари лазерли текисланади. 2026 йилдан кейин лазерли текисланмаган ерларга нисбатан ер ва сув солиқлари кескин оширилади.

Сув етказиб бериш бщйича харажатларнинг ыисыариши

Бугунги кунда кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар 1 кубметр сувга ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Лекин Бухоро, Қашқадарё ва Наманганда бу 2-3 баробар қиммат.

Шу билан бирга, сув харажатининг 63 фоизи насос станциялари ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, суғориш учун йилига 7 миллиард киловатт соат электр энергияси сарфланади. Чунки сув насосларининг 80 фоизи эскирган, энергия сарфи юқори.

Давлат раҳбари бу харажатларни камайтириш ва самарадорликни оширишнинг энг тўғри йўли – насосларни модернизация қилиш ва уларни бошқаришни хусусий шерикликка бериш эканини таъкидлади.

Бу борада бир нечта лойиҳа бошланган. Бу ишларни жадаллаштириб, халқаро молия ташкилотлари иштирокида 95 та насос станциясини янгилаш, келгуси йил бошида яна 118 таси бўйича тендер эълон қилиш вазифаси қўйилди.

Шу билан бирга, хорижий компаниялар 268 та насосни бошқарувга олиш ташаббусини билдирган.

Сув хўжалиги вазирлигига халқаро молия ташкилотлари билан бирга, насосларни модернизация қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.