Табиат ресурслари вазирлиги номи ўзгартирилди
Ўтган йил охирида ташкил этилган, маъмурий ислоҳот доирасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўрнини эгаллаган Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлигининг номи ўзгартирилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 31 майдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди.
Шу билан бирга, вазирлик қошида Экологик назорат бўйича давлат инспекцияси ҳам ташкил этилади.
Улашиш:
Шарҳлар