Бугун Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг намойишкорона пиёда юришлари ўтказилади
Бугун Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намойиш этиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш мақсадида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилмоқда.
Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари бугун, 8 май куни соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади ҳамда “Magic City” майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.
Шарҳлар