Тиббиёт ходимларининг фаолиятига аралашганлик учун Бош прокуратура жавобгарлик белгилашни таклиф қилмоқда
Тегишли ҳужжат лойиҳаси Бош прокуратура томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб ёзади “Газета” нашри.
Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ишига тўсқинлик қилиш, уларга ноқонуний топшириқлар бериш учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Унга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган жисмоний шахс БҲМнинг 5 баравари, мансабдор эса 7 баравари миқдорида жаримага тортилади ёки 10 суткага қамоққа олинади.
Шунингдек, таклифга кўра, тиббиёт ходими маъмурий баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб чиқишга ваколатли орган баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб 15 кунлик муддат ичида кўриб чиқади.
Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 17 июнга қалар давом этади.
Шарҳлар