Тошкент ҳалқа йўли ерости метрополитени қурилишида қарийб бир миллиард сўм талон-тарож қилинган
Шу йилнинг май-июгь ойларида транспорт прокуратураси пойтахт метрополитени билан боғлиқ муаммолар кўп кузатилаётганини ўрганиб чиқди.
Натижада, Тошкент халқа йўли ерости метрополитенида олиб борилган қурилиш жараёнида 899 миллион сўм талон-тарож қилингани аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, деб ёзади UzNews нашри “Ўзбекистон 24” телеканалига таянган ҳолда.
Бундан ташқари, икки ой давом этган текширувлар натижасида масъул мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлиги оқибатида жами 650 та инсон омили билан боғлиқ камчилик топилган.
Улашиш:
Шарҳлар