Тошкент шаҳар ҳокимлиги географик объектларни номлаш бўйича аризаларни тақдим этиш учун мўлжалланган сайтни ишга туширди

Источник: https://geonom.tashkent.uz/ru

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан geonom.tashkent.uz сайти тест режимида ишга туширилди. Сайт фаолияти янги метро бекатларининг номларидан бошланади. Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинча пропискага эга бўлган 18 ёшга тўлган фойдаланувчилар овоз беришга рухсат этилади, дея хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.

“Сайт пойтахтнинг географик объектлари номини ўзгартириш жараёнида аҳолининг фикрларини инобатга олиш мақсадида яратилган. Сайтга кирганингизда, электрон харитани кўрасиз, экраннинг пастки қисмида аҳоли сўровларига йўналтирилган иккита фаол ҳавола мавжуд. Биринчи ҳаволани босиш орқали географик объектлар номини ўзгартириш бўйича сўровномада иштирок этишингиз, иккинчи ҳаволада эса янги объектлар номи бўйича ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

Ушбу жараёнларда иштирок этиш учун аввало рўйхатдан ўтиш керак. Рўйхатдан ўтиш пайтида фойдаланувчи ўзининг паспорт маълумотларини ёки ID-карта маълумотларини ёки мобил телефон рақамини кўрсатиши, сайтдан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани ўқиб чиқиши ва шахсий маълумотларга ишлов беришга рози бўлиши керак.

Рўйхатдан ўтиш жараёнини якунланганидан сўнг, фойдаланувчи онлайн сўровларда қатнашиши мумкин.

“Овоз беришни бошлашдан аввал фойдаланувчи географик объектнинг жойлашуви, унинг электрон харитадаги жойлашуви ва тахминий чегаралари, унга ном бериш ёки ўзгартириш тўғрисида ариза берган субъект ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, асос бўладиган ҳужжатлар ва маълумотларни ўрганади. Мавжуд таклифларни ўрганиб чиққанидан сўнг, фойдаланувчи ўз фикрига кўра мос келадиган номни танлайди ва овоз беради.

Янги объектларга ном беришда фойдаланувчи таклиф қилинган номлардан бирини танлайди ёки географик объект, унинг манзили ёки хусусиятлари билан танишгандан сўнг ўз таклифини киритади.

Электрон онлайн сўров “Бир фуқаро – бир овоз” тамойили асосида ўтказилади.

Онлайн электрон сўровда иштирок этаётган фойдаланувчилар томонидан танланган жавоб вариантлари ҳақидаги статистик маълумотлар реал вақт режимида сайтда янгиланади.

Онлайн электрон сўровнома овоз бериш муддати тугаганидан сўнг автомат тарзда ёпилади. Сайт фойдаланувчиларни онлайн сўровнома якунлангани ҳақида махсус “овоз бериш якунланди” хабарномаси орқали хабардор қилади.

“Биз ҳақимизда” бўлимида географик объектлар номлари бўйича комиссия таркиби билан танишишингиз мумкин.

“Шаҳар комиссияси нафақат аҳолининг фикрини тинглайди ёки кўча, хиёбон, маҳалла ва майдонларга мос номларни қидиради, балки архив, картографик ва тарихий маълумотларни ўрганади, доимий равишда турли соҳа мутахассисларини, масалан, тарихчи, этнограф, географлар ва тилшунослар, қарор қабул қилиш учун барча зарур маълумотларни олиш учун маҳаллий ҳокимият органлари, ташкилот ва корхоналарга мурожаат қилишади «, – дейилади сайтда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.