Тошкентда аёлларга ўзини кўчада қандай тутиш кераклигини ўргатган икки эркак жаримага тортилди
ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Х.Д. ва 1989 йилда туғилган И.О.лар томонидан “Аёл кишининг кўчага чиқиш одоблари…” номли видеолавҳа тарқатилиб, унда бу шахслар диний мазмунда аёлларнинг кўчага чиқишга оид турли номақбул чекловларини баён қилганлари акс этган. “Одоблар” уларнинг ўз ташаббусларига кўра шахсий диний қарашларига асосланган.
Ҳолатни ўрганиш мақсадида Х.Д. ва И.О.лар жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ФМБга таклиф этилган. Ўтказилган профилактик суҳбат давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун талаблари тушунтириб ўтилди. Фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1842-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)га асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик фуқароларга уларни тайёрлаш ва тарқатиш учун материаллар ва тегишли воситаларyb мусодара қилган ҳолда БҲМнинг йигирма бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
“Аёл кишининг кўчага чиқиш одоблари” – блогерлар жорий йилнинг январь ойида эълон қилган ўзларининг видеоларини шундай деб аташган.
“Кўчага чиқишдан олдин эрингиздан ёки яқин қариндошингиздан рухсат сўранг”, “кўчага ҳижобда чиқишингиз шарт”, “эркаклар кўп бўлган жойларга борманг”, “кўзингизни пастга полга туширишингиз керак”, – блогерлар аёлларни кўчага чиққанда ўзларини айнан шундай тутишга чақирган.
Бу факт юзасидан блогерлар Юнусобод тумани ИИБга тушунтириш суҳбатига таклиф қилинди, унда блоггерлар видеодаги аёлларга нисбатан қўйилган қоидалар ва чекловлар фақат шахсий диний эътиқодга асосланганлигини тан олишди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунига асосан, жинс бўйича билвосита камситиш, яъни бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга нисбатан ноқулайроқ ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни, ҳолатларни ёки мезонларни яратиш, шу жумладан гендер тенгсизликни оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ёхуд талаблар белгиланишига йўл қўйилмаслигини эслатади.
Шарҳлар