Тошкентда “Ҳаракатлар стратегияси”нинг натижалари тақдим этилди
Тошкентда “Ўзбекистон: беш йил ичидаги шиддатли ислоҳотлар” халқаро конференцияси ўтказилди. Тадбирда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг натижалари тақдим этилди.
Конференция давомида “Ривожланиш стратегияси” марказининг ижрочи директори Элдор Туляков жамоатчиликка оддий ва тушунарли шаклда берилган ислоҳотлар натижалари ҳақидаги кенгайтирилган ахборотни ўз ичига олган Reforms.uz ягона электрон платформасини тақдим этди.
Энди мамлакатнинг исталган фуқароси ўзини қизиқтирган мавзу бўйича ислоҳотлар натижалари билан танишиши мумкин, платформадаги рақамлар эса 1991-2016 ва 2017-2021 йиллар учун солиштирма шаклда келтирилган.
«Шунингдек платформада оддий фуқароларнинг, халқаро экспертларнинг фикрлари ва баҳолари, уларнинг ислоҳотлар жараёнини қандай идрок қилиши ҳам бор. Ягона электрон базани тайёрлашда биз 70 дан ортиқ вазирлик ва идорадан статистика маълумотларини олдик, халқаро ташкилотларнинг материалларини ўргандик, фуқаролик жамияти институтлари билан яқин мулоқот қилдик», – дейди Элдор Туляков.
Шарҳлар