Тошкентда Бузрук Бузруков қўлга олинди
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари “кўча жиноий гуруҳлари”га қарши давом этаётган рейдлар доирасида Тошкент шаҳрида жиноий фаолиятда гумондор бўлган яна бир неча кишини қўлга олди, дея хабар беради пойтахт ИИББ.
Қўлга олинганлар орасида Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 1985 йилда туғилган Бузрук Акмалович Бузруков (Instagram тармоғида 131 минг обуначисибор) ҳам бор.
Гумондор ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Фуқаролардан ушбу шахс ёки гуруҳ аъзоларининг хатти-ҳаракатидан жабрланган бўлса, 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 телефон рақамлари орқали ёки99−370−73−94 Телеграм рақами орқали Марказий Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиш сўралган. Ариза берувчининг шахси махфий тутилиши кафолатланади.
Шарҳлар