Тошкентда Cobalt ва Tracker тўқнашиб кетди, жабрланганлар бор (видео)

Фото: Кадр из видео

2 май куни соат 19.15 ларда Чилонзор тумани Дўмбиробод кўчасида 2 та автомашина иштирокида, ҳайдовчилар, 2005 йилда туғилган Ш.А. бошқарувида бўлган Tracker русумли автомашинаси ва 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашиналари тўқнашиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ натижасида Cobalt автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.