Тошкентда фуқаро 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилишда айбланмоқда

Источник: кадр из видео

Тошкентда 6 ёшли қизчага шилқимлик қилган эркак иши бўйича суд жараёни бўлмоқда. Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг икки моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. У 22 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, деб ёзади UzNews нашри.

Аввалроқ NeMolchi.uz лойиҳаси гумондор ёзги таътил чоғида алдов йўли билан қизни уйнинг кириш қисмига олиб кириб, оғзини ёпган ҳолда турли жойларига тегингани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда подъезддаги шовқин-суронга чиққан уй ижарачилари гумондорни чўчитиб юборган.

Шаҳар суди матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур иш бўйича суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида ёпиқ режимда ўтмоқда.

Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг икки моддаси: 129-модданинг 1-қисми (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номақбул ҳаракатлар) ва 119-модданинг 4-қисми (жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) бўйича айблов эълон қилинди.

NeMolchi.uz лойиҳасининг маълумотига кўра, психологик текширув қизда жинсий зўравонликдан кейинги аломатларга ўхшаш стрессни аниқлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.