Тошкентда фуқаро ўз рафиқасига нисбатан куч ишлатди
Интернетда эркак киши томонидан бир аёлга куч ишлатилаётганлиги акс этган видеотасвир тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ вазиятга изоҳ берди.
Воқеа 30 июль куни соат кундузи 11 ларда содир бўлган. 1986 йилда туғилган Хусан Ф. ўзининг турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган Мафтуна О. билан бирга Учтепа тумани Чўпонота кўчасида кетаётган вақтида ўзаро гап талашиб жанжаллашиб қолишган. Натижада Хусан Ф. турмуш ўртоғи Мафтуна О.га нисбатан куч ишлатиб, сочидан тортган.
“Учтепа тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан ўтказилган профилактик суҳбат жараёнида Мафтуна О. турмуш ўртоғига нисбатан ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини, 2 нафар фарзанди борлигини ва ўзаро ярашиб олишганлигини маълум қилиб, ҳимоя ордери олишдан бош тортди”, – дейилади хабарда.
Хусан Ф. қилган ишидан пушаймонлигини, жаҳл устида турмуш ўртоғига куч ишлатганлигини ва турмуш ўртоғи билан ярашиб олганлигини маълум қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар