Тошкентда мактаб ўқувчисининг копток зарбидан вафот этиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Тошкентда жисмоний тарбия дарсида 6-синф ўқувчиси копток зарбидан вафот этиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 6 октябрда 2011 йилда туғилган ўқувчи Юнусобод туманидаги 259-мактабда жисмоний тарбий дарсида копток тегиши натижасида ҳушини йўқотганди. Ўсмир тумандаги 7-касалхонага етказилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан 19 февраль куни Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу моддага кўра, эҳтиётсизлик орқасида одамлар ўлимига сабаб бўлиш беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар