Тошкентга 3 та замонавий метро ҳаракат таркиби олиб келинди
Тошкент шаҳрига тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди. Ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Тошкентметрополитени» матбуот хизмати хабар берди.
«Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, «Юнусобод» ва «Ер усти ҳалқа йўли йўналишлари»да ҳаракатга чиқарилади», – дейилган хабарда.
Шунингдек, таъкидланишича 2024 йил май ойи сўнгига қадар босқичма босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келиниши режаланган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.
Шарҳлар