Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида вақтинчалик газ таъминоти ўчирилади

Источник: pixabay.com

Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида газ қисман тўхтатилиши кутилмоқда, дея хабар беради “Hududgaz Poytaxt”.

15 август куни мутахассислар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

15 август соат 10:00 дан 16 август 18:00 гача қуйидагилар газсиз қолади:

– “Алишеробод”, “Геофизика”, “Чингелди”, “Иқтидор”, “Тараққиёт”, “Ижодкор”, “Заковат”, “Жасорат” маҳаллаларидаги 5 минг 266 та хусусий уй, 33 та кўп қаватли уйдаги 1 минг 188 хонадон.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.