Туркияда яна бир ўзбекистонлик қатор жиноятлар сабаб қўлга олинди

Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган,  1979 йилда туғилган фуқаро Файзуллаев Зокир Бахромович Истанбул шаҳрида қўлга олинди.

“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади”, – дейилган хабарда.

Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.