Туркманистондан 15,6 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди

8 мартдан эътиборан мамлакат ҳудудларига электр энергияси етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар қўлланилмаяпти. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилган.

«10 март куни электр станциялар орқали 238,9 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 4 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 48,2 млн кубометр табиий газ, 16,8 минг тонна кўмир ҳамда 4 минг тонна мазут ёқилди. Туркманистон Республикасидан 15,6 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди», – дейилади хабарда.

Республика истеъмолчиларига 223,4 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 8 фоиз кўп электр энергияси, 145,6 млн кубометр, режадагига нисбатан 9 фоиз кўп табиий газ етказиб берилган.

Кеча мамлакатдаги 1 минг 325 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали жами 13 миллион 415 минг кубометр табиий газ сотилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.