Тошкент метрополитенини бекатлари сони сони 50 тага етди

Фото: Транспорт вазирлиги

Бугун, 11 март санасидан Тошкент метрополитени Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи доирасидаги Турон ва Қипчоқ бекатлари йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар беряпти.

“Мазкур бекатларнинг ишга туширилиши билан Ер усти ҳалқа метро линияси Сергели йўналиши билан боғланади”, – дейилади хабарда.

Натижада Тошкент метрополитени йўналишлар тармоғининг умумий узунлиги 71,0 км га етган. Метрополитен бекатлари сони эса 50 тани ташкил этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.