Туркманистондан етказилган суюлтирилган газ Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги эҳтиёжманд оилаларга берилади

Фото: alau.kz

Ўзбекистон Туркманистондан етказиб берилган суюлтирилган газни муҳтожларга ёрдам сифатида тарқатишни бошлади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» компанияси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.уз».

19 февраль куни газ ортилган темир йўл вагонлари Ўзбекистонга етиб келди. Ёнилғи эҳтиёжманд Қорақалпоғистон аҳолиси орасида тақсимланмоқда.

Туркманистон 2000 тонна суюлтирилган газ юборди. 1000 тоннаси Қорақалпоғистон, яна 1000 тоннаси Хоразм вилояти аҳолиси ўртасида тақсимланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилиши ҳақида аввалроқ хабар берган эди.

Февраль ойида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга суюлтирилган газни “дўстона ва биродарлик ёрдами” сифатида бериш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.