Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 11 ёшли боланинг зўрланиб келингани ҳақидаги хабарни текширмоқда

Фарғона вилояти Қува тумани ИИБ 2 август куни 11 ёшли ўғил боланинг амакаси томонидан жинсий тажовузга учрагани ҳақидаги хабар бўйича терговга қадар текширув бошлади. Бу ҳақда “Газета” нашри ёзади.

Текшириш устидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган. Хабарда қайд этилишича, бу пайтга қадар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари зўрлик ҳолати ҳақида хабар олмаган.

11 ёшли ўғил бола икки йил давомида амакиси томонидан зўрлаб келинган. Боланинг отаси айтишича, унинг вояга етмаган ўғлини ўзининг туғишган акаси зўрлаётганини билган, аммо бу ҳақда сукут сақлаган. Боланинг онаси бу ҳақда блогер Ақида Ханумга сўзлаб берган экан.

Аёлнинг сўзларига кўра, улар ўғлини 7 ёшида тарбиялаш учун қаноғасига – қўшни уйда яшовчи эрининг акасига беришган.

Боланинг онаси қийин турмуши, эри билан доимий жанжаллар ҳақида гапириб берган. Маълум бўлишича, уларнинг учта фарзанди бор экан. Оила бошлиғи хотини ва болаларини бир неча марта кўчага ҳайдаган. Улар ҳатто бироз муддат палаткада ҳам яшашига тўғри келган.

«Эрим бизни тез-тез хафа қиларди, ҳатто кунига 40-50 литрдан сут сотсам ҳам фақат нон ердик», – дейди боланинг онаси.

Бола кўзларида ёш билан ҳаммаси 2018 йилда ёки 2019 йилда бошланганини айтади. У оғриқни ҳис қилган, аммо яқинларига айтишга уялган.

Ниҳоят, бола ҳаммасини бувисига айтиб берган. Бироқ у ҳам ҳеч қандай чора кўрмаган.

Ўтган йил май ойида она боласини шифокорга олиб боради. Юз берган воқеа ҳақида шифокорлардан ташқари участка инспектори ҳам билади, бироқ у ҳеч қандай чора кўрмайди, чунки боланинг ота-онасидан ариза тушмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.