Украина қуролли кучлари Азов денгизи устида Россиянинг А-50 самолётини уриб туширди

Фото: Ульяна Безпалько

Украина ҳарбийлари 14 январь куни кечқурун Азов денгизи устида Россиянинг А-50 ва Ил-22 самолётларини уриб туширди. Бу ҳақда “РБК-Украина” мудофаа кучларидаги манбаларга таяниб хабар беради.

Мудофаа кучларидаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан А-50 ҳарбий самолётини уриб туширилгани ва Ил-22М11 самолётига (борт рақами 75106) зарар етказилгани маълум бўлди.

Хабар қилинишича, А-50 самолёти 14 январь куни соат 21:10-21:15 атрофида Кирилловка ҳудудида навбатчиликка чиққанидан сўнг дарҳол уриб туширилган. А-50 радарлардан ғойиб бўлган ва тактик авиация сўровларига жавоб беришни тўхтатган, кейинроқ Россия Ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-30 самолёти учувчиси номаълум самолётнинг ёнишини ва ҳалокатини аниқлаган.

Ил-22М11 самолёти Стрелковой ҳудудида навбатчилик қилган ва охир-оқибат 14 январь куни соат 21:00 да Азов денгизи соҳилида уриб туширилган. Самолёт зарарланганидан кейин Анапага қўнишни режалаштирган, эвакуация қилишни, тез ёрдам ва ўт ўчириш машинасини чақиришни сўраган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.