“Минор” масжидининг имом-хатиби тайинланди

“Минор” масжидининг имом-хатиби тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши қарорига кўра, 1 октябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтган  “Минор”  жомеъ масжидига Раҳматуллоҳ Сайфуддинов имом-хатиб этиб тайинланди.

Раҳматуллоҳ қори Ҳабибуллоҳ ўғли 1975 йил 18 май куни Сурхондарё вилоятининг Музробот туманида таваллуд топган. Бухородаги “Мир Араб” мадрасасини ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини (1995-1999) тамомлаган. Шайхонтоҳур туманидаги “Оқ тунукали” масжидида имом-хатиб, Юнусобод туманидаги “Мирзо Юсуф” жомеъ масжидида ноиби, имом, “Юнусобод Оқтепа”  жомеъ масжиди имом-хатиби, “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият олиб борган.

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов 2011 йилнинг “Энг намунали имоми”, 2012 йилнинг “Энг фаол имом хатиби” кўрик-танловлари ғолиби.

Унинг илмий-ижтимоий, диний-маърифий мавзудаги 60 яқин теле ва радио эшиттиришлари эфирга узатилган, 500 га яқин мақолалари, “Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси” номли китоби чоп этилган. Жума мавъизалари жамланган 10 та СD албоми чиқарилган, деб ёзади Qadriyat.uz нашри.

Қайд этиб ўтамиз, янги барпо этилган ушбу жомеъ масжиди миллий меъморчилигимиз анъаналарини ўзида мужассам этган бўлиб, бир пайтнинг ўзида уч мингдан зиёд намозхонни бағрига сиғдира олади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.