«Uzbekistan Airports» яна аҳолига мурожаат билан чиқди

Фото: Uzbekistan Airport

Тошкент халқаро аэропортида учиб келган йўловчилар учун аэропортининг CИП залидан шаҳарга чиқиш вақтинча терминалнинг чап томонига кўчирилди, деб хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати.

Бунга реконструкция ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.

«Қулайлик учун аэропортга кириш жойидан CИП залигача белгилар ўрнатилди. “Uzbekistan Airports” ва “Тошкент” аэропорти номидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Тошкент аэропортида реконструкция муносабат билан чекловлар жорий қилинганлиги ва куни кеча аэропортда рўйхатдан ўтиш вақти ўзгартирилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.