Ўзбекистон элчиси Испания Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Фото: ИА Дунё

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испания қироли Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Қирол Филипп VI Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо бериб, Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, очиқ ташқи сиёсатни амалга ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида салмоқли ютуқларга эришилганини таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг сиёсий қарашлари, ўз мамлакати фаровонлиги ҳамда бутун Марказий Осиё минтақасидаги жараёнлар, хусусан, қўшни Афғонистондаги вазиятдан чуқур манфаатдор эканлиги алоҳида таъкидлаган.

Испания қироли ҳамкорликда янги марраларни забт этишга қаратилган икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.