Вазирлар Маҳкамасининг биносига қуёш электр станцияси ўрнатилди

Источник: Минэнерго

Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди, у йилига 1,1 млн кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар беради.

Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилган.

Ушбу станция президент раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилди.

«Фурсатдан фойдаланиб, ушбу ташаббусга барча вазирлик ва идоралар ҳам қўшилишларини сўраймиз», – дейди Энергетика вазирлиги.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.