Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ғалабаси билан табриклади

Источник: president.uz

Россия президенти Владимир Путин телефон суҳбати давомида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни давлат раҳбари сайловларида ишончли ғалабаси билан самимий табриклади”. Бу ҳақда Россия президентининг сайтидаги хабарда сўз боради.

«Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг барча соҳаларини ҳар томонлама ривожлантиришда қатъий эканини тасдиқлади».

Шунингдек Россия президенти Шавкат Мирзиёевга табрик телеграммасини ҳам юборди.

«Овоз бериш якунлари Сизнинг олий сиёсий нуфузингизни  ҳамда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ва халқаро майдонда унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган йўналишингизни тўлиқ тасдиқлади», – дейилади телеграммада.

Россия президенти Шавкат Мирзиёевга “давлат фаолиятида муваффақиятлар ҳамда мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик” тилади.

«Сиз давлатларимиз орасидаги стратегик ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашда шахсан катта ҳисса қўшмоқдасиз. Биз бундан буён ҳам биргаликда давлатларимиз орасида турли соҳаларда амалий ҳамкорликни, долзарб масалаларни ҳал қилишдаги конструктив мулоқотни биргаликда давом эттиришимизга ишончим комил. Бу, сўзсиз, Россия ва Ўзбекистоннинг ҳамдўст халқлари манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун хизмат қилади».

МСК расмий сайлов якунларини тахминан 16:00 да эълон қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.