Volkswagen Caddy тез ёрдам автомобилларининг партияси ҳудудларга жўнатилди
110 та Volkswagen Caddy автомобили Республика тез тиббий ёрдам марказига топширилди, дея хабар қилади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати.
Ушбу автомобиллар ҳудудларда мавжуд эҳтиёжларга қараб қуйидагича тақсимланди:
– Қорақалпоғистон Республикаси – 10,
– Андижон вилояти — 10,
– Бухоро вилояти — 10,
– Жиззах вилояти – 9,
– Қашқадарё вилояти – 10,
– Навоий вилояти – 8,
– Наманган вилояти – 10,
– Сурхондарё вилояти – 9,
– Сирдарё вилояти – 8,
– Тошкент вилояти – 8,
– Фарғона вилояти — 10,
– Хоразм вилояти – 8.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги эски автомобилларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш устида ишламоқда, дейилади хабарда. Тез тиббий ёрдам хизмати ҳозирда 2938 та автомашинага эга, улардан 648 таси (22%) янгиланишга муҳтож.
Шарҳлар