“Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган кўргазма ташкил этилди

2 май куни Ўзбекистон тарихи давлат музейи биносида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамкорлигида “9 май – Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган “Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида “Ўчмас у кунлар шуҳрати” номли архив ҳужжатлари ва музей экспонатлари кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазма тантанали очлишини Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистон ва Исроил жамияти директори Саидасрор Саидахмедович Ғуломов очиб берган, ундан сўнг, “Ўзархив” агентлиги раҳбари М.У.Юсупов, Ўзбекистон тарихи давлат музейи Ж.И.Ҳамидовна ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раҳбари Қ.Қ.Собиров сўзга чиқишган ва Ўзбекистондаги Белоруссия ва рус миллий-маданий марказларининг бадиий чиқишлари намойиш қилинган.

Тадбирда ҳарбий мактаб ўқувчилари, оркестрлар, Мудофаа вазирлиги фахрийлар кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар Нуроний фахрийлари иштирок этишган.

Кўргазмада Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивининг Иккинчи жаҳон урушидаги 1941-1945 йилларга оид 60 дан зиёд Ўзбекистон халқи ва мамлакатининг ҳаёти, Ўзбекистон халқларининг ғалабага қўшган ҳиссаси, фронт ортидаги меҳнатлари, ҳарбий мактаб курсантларини жанговар тактикага тайёрлаш, Иккинчи жаҳон уруши фахрийларини табриклаш акс этган фотоҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон тарихи давлат музейининг уруш йилларига оид ноёб ашёлари намойиш этилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.