Андижонда юк машинаси темир йўл кўпригига бориб урилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Андижонда HOWO русумли юк машинаси темир йўл кўпригига бориб урилди, деб хабар бермоқда Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.

5 август куни соат 04:00 ларда 22 ёшли хайдовчи А.С. ўзининг бошқарувида бўлган НОWO русумли юк автомашинасини Андижон тумани “Саноат” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-116 автомобиль йўлининг (Наманган-Уйчи-Пайтуғ-Андижон) 83 км.да ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб темир йўл кўпригига бориб урилган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида, НОWO русумли юк автомашинаси хамда темир йўл кўприги зарарланган, тан жарохати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.