Ноодатий равишда яширилган заргарлик буюмлари аниқланди

Фото: norma.uz

Божхона органлари томонидан қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши  курашлар натижасида яна битта жиноят фош этилган.

“Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали хориждан учиб келган фуқаро ўзининг хатти-ҳаракатлари билан божхоначилар эътиборини тортган ва ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилган.

Хабарга кўра, «ўтказилган шахсий кўрик натижасида, ушбу фуқаро белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган, жами оғирлиги 73.49 грамм, қиймати 73,3 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўзининг ички аъзосига яширган ҳолда божхона назоратини четлаб олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланган».

Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида кўриб чиқилиб, суд қарорига асосан яширинча олиб ўтишга мўлжалланган тилла тақинчоқлар давлат эгалигига ўтказилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.