Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Источник: МИД Узбекистана

22 декабрь куни Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида биродар Афғонистон халқига инсонпарварлик юкларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Умумий оғирлиги 170 тоннадан зиёд бўлган инсонпарварлик ёрдами – ун, гуруч, буғдой, ўсимлик ёғи, консерва маҳсулотлари, кийим-кечак ва поябзалдан иборат. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати хабар беради.

«Маросимда сўзга чиққан Балх вилояти губернатори Мулло Муҳаммад Довуд Музаммил Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Афғонистон учун оғир ва синовли паллада афғон халқини қўллаб-қувватлагани ва бирдамлиги учун чуқур ҳамда самимий миннатдорлик билдирди», – дейилади хабарда.

Томонлар Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ва Балх провинцияси раҳбарлари даражасидаги чегара масалалари бўйича Қўшма ишчи гуруҳи ишини яқин кунларда Термиз шаҳрида навбатдаги йиғилишини ўтказиш билан давом эттиришга келишиб олдилар. Бу нафақат чегараолди ҳудудларидаги савдони ривожлантириш, балки икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилиши таъкидланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.