Ўзбекистон-Хитой бизнес-форумида 25 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи 18 май куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралардан бошланди. Учрашув икки мамлакат делегациялари иштирокида Сиань шаҳридаги “Шэньси” қароргоҳида ўтди.

Куни кеча ўтказилган бизнес-форум якунида умумий қиймати 25 миллиард долларлик истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланди ва келишувларга эришилди.

Муқобил энергетикани ривожлантириш бўйича қуёш, шамол ва сув электр станцияларини барпо этиш, қуёш панеллари, электр ускуналар, трансформаторлар, аккумуляторлар ишлаб чиқариш, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш ва мутахассисларни тайёрлаш борасидаги лойиҳалардан иборат инвестициявий-технологик ҳамкорлик дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Янги авлод автомобилларини ишлаб чиқариш соҳасидаги кооперацияни кенгайтириш – электр ва гибрид автотранспорт воситаларини йиғиш бўйича замонавий заводларни ишга тушириш имкониятлари муҳокама қилинди.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳимлиги қайд этилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.