Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Kinder маҳсулоти устидан назоратни кучайтирди

Источник: unsplash.com

Дунёда салмонеллёз билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши фонида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Kinder” бренди остидаги маҳсулотлар, шунингдек, Ўзбекистонга кириб келаётган ва мамлакатимизда сотилаётган бошқа ширинликларнинг хавфсизлиги устидан назорат кучайтирилишини маълум қилди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Вазирликнинг таъкидлашича, ҳозиргача Ўзбекистонда шоколад орқали салмонеллёз билан касалланган бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 мамлакатда 151 та сальмонеллёз ҳолати бактерия билан зарарланган Бельгия шоколадини истеъмол қилиш натижасида юзага келганини аниқлади. Биринчи ҳолатлар 27 март куни қайд этилган эди. Ташкилотнинг қайд этишича, зарарланган шоколад маҳсулотлари камида 113 мамлакатга тарқатилган. Шу билан бирга, Kinder Surprise, Kinder Mini Eggs, Kinder Surprise Maxi ва Kinder Schoko-Bons брендлари каби маҳсулотларни қайтариб олиш бошланган.

Салмонеллёз – бу одамнинг ошқозон-ичак трактига зарар етказадиган бактерия. Бу инфекция кўпинча беморларда енгил аломатлар билан кечса-да, баъзи турлари одамларда ўткир касалликларга олиб келиши мумкин.Умумий аломатлар диарея, иситма, қорин оғриғи ва кўнгил айнишини ўз ичига олади. Касалликка аниқ ташхис қўйиш учун микробиологик ва бактериологик таҳлилларни ўтказиш керак.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.