«Ўзбекистон темир йўллари» ЕИ ва Жанубий Кореядан 40 га яқин поезд ва 100 та вагон харид қилишни режалаштирмоқда

Источник: Узбекистон темир йуллари

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий делегацияси Берлин шаҳрида ўтаётган InnoTrans 2022 халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун Германияга етиб борди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур нуфузли тадбирда қатнашаётган делегация аъзолари, бугуннинг ўзида Франциянинг «Alstom», Германиянинг «Siemens», Испаниянинг «SAF», Швейцариянинг «Stadler», Чехиянинг «Skoda», Жанубий Кореянинг «Hyundai» каби дунёнинг етакчи компаниялари билан янги электр поездлар ҳамда замонавий йўловчи вагонларни харид қилиш бўйича қизғин музокаралар олиб боришмоқда, дейилади хабарда.

Учрашувлар натижасига кўра республиканинг барча вилоятлари орқали тўлақонли темир йўл қатновларини таъминлаш учун 34 та электр поезди, 6 та дизель поезди ҳамда камида 100 та янги замонавий йўловчи вагонларни харид қилиш мўлжалланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.