,

Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сувлар учун ҳисоблагичлар ўрнатади

Узбекистан и Казахстан установят счётчики трансграничных вод
Источник: triptonkosti.ru

Қозоғистон ва Ўзбекистон трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш учун  ҳисоблагичлар ўрнатиш тўғрисида ўзаро келишувга эришди. Бу ҳар бир мамлакат истеъмол қилаётган сув ҳажмини аниқ ўлчашга имкон беради, дея маълум қилади Қозоғистоннинг Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати. Истеъмол тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида алмашинади. Ушбу қарор Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасига шунга ўхшаш асбоблар ўрнатилганидан кейин қабул қилинди.

Қозоғистоннинг Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги хабарига кўра, ҳозирда икки мамлакат мутахассислари ҳисоблагичларни ўрнатиш жойларини белгиламоқда. Шунингдек, халқаро ташкилотлар билан лойиҳада иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.

Олдинроқ, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида «Патар» ва «Сарвак» гидропостлари ўрнатилган эди, уларнинг мақсади суғориш учун фойдаланилаётган сув сарфини аниқроқ назорат қилишдан иборат. Бу чоралар Швейцария қўллаб-қувватлови остидаги эскирган  сув ўлчаш жиҳозларини янгилашга қаратилган Blue Peace Central Asia лойиҳаси доирасида қабул қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.