Ўзбекистонда ижтимоий муассасаларда сув иситиш тизимларини ўрнатиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилади

Источник: unsplash.com

Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни электр техникаси саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда Ижтимоий муассасаларда муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимлари ҳамда кўчаларда қуёшдан қувват оладиган ёритиш мосламаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Соҳага инновацияларни жорий этиш ҳамда экспортни кенгайтириш учун Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузурида Лойиҳалаш ва инжиниринг маркази, “Электроаппарат”, “Технопарк”, “Артел”, “Узкабель” корхоналари негизида изланиш ва ривожлантириш марказлари (Research and development) ташкил этиб, уларга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига электротехника бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш вазифаси қўйилди. Тошкент шаҳридаги Радиотехника коллежи, Самарқанд ва Чирчиқ хизмат кўрсатиш техникумлари, Фарғона электротехника коллежи “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига бириктирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.