Ўзбекистондаги университетларнинг бирида киберспорт йўналиши бўйича бакалавриат очилади

Источник: pexels.com

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида киберспорт йўналиши бўйича бакалавриат очилади, деб ёзади “Podrobno.uz” нашри давлат раҳбарининг қарорига таянган ҳолда.

Талабаларни биринчи қабул қилиш 2023/2024 ўқув йилида амалга оширилади, ўқиш муддати 3 йилни ташкил қилади. Uzbekistan Esports Championship (киберспорт бўйича чемпионат) ғолиблари бу ерга ижодий имтиҳонлардан ўтмасдан ўқишга киради, уларга автомат равишда максимал балл қўйилади.

Шуниншдек, президент Олимпия шаҳарчасида чемпионат, турнир ва мусобақалар ўтказиш учун замонавий киберзоналар яратиш бўйича ҳам кўрсатмалар берган. Киберзоналар турли турнирлар ўтказиш учун махсус зал, киберспорт бўйича мобил машғулотлар учун зал, сервер жиҳозларини сақлаш хонаси, ўқув маркази, мусобақаларни жонли эфирга узатиш студияси, шунингдек, реклама ва электрон спорт маҳсулотлари ва товарларини сотиш учун чакана савдо шохобчасидан иборат бўлади.

Янги киберзоналар 2023 йил апрель ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.