Жанубий Корея қуролли кучларининг бўлинмалари Ўзбекистон ҳарбийларини байрам билан табриклади

Фото: ИА Дунё

Жанубий Корея Қуролли Кучларининг “Терроризмга қарши курашиш” махсус бўлинмалари, 707-алоҳида бўлинмаси батальони, “Махсус жанговар қўмондонлик” вакиллари Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва халқимизни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади, дея хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

– Ассалому алайкум, биз, Корея Республикаси Қуролли Кучлари махсус бўлинмалари вакиллари, ўзбекистонлик ҳамкасбларимизни мамлакатингиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклаймиз!

Ўтган йили Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида илк бор қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилди. Ушбу ҳарбий ҳамкорлик икки давлат махсус кучлари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлади.

Келгусида мамлакатларимиз Қуролли Кучлари махсус бўлинмалари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ва фаоллаштириш бўйича ҳамкорликда иш олиб боришни режалаштирганмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг барча ҳарбий хизматчиларига яна бир бор сиҳат-саломатлик ва тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.