Тошкентда тадбиркорлик институтининг лойиҳаси тақдим этилди

Тошкентда тадбиркорлик институтининг лойиҳаси тақдим этилди

Тошкент тадбиркорлик ва амалий менежмент институтини яратиш лойиҳаси III Глобал тадбиркорлик ҳафталигининг очилиш маросимида тақдим этилди.  Ҳар йили қарийб 500 та талаба ўзбек, рус ва инглиз тилларида тадбиркорлик ва амалий менежментни ўрганиши кўзда тутилмоқда, дея хабар беради ЎзА.

«Охирги уч йил ичида мамлакатда 37 та, шу жумладан бу йил 8 та олий ўқув юрти ташкил қилинди. Келаси йили хусусий сектор иштирокида бешта нодавлат олий ўқув юртини очиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 25 та олий ўқув юрти ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтади. Барча хизматлар аутсорсинг асосида йўлга қўйилмоқда. Бу ҳам олий таълим тизими учун янгилик ҳисобланади ва тадбиркорлик учун кенг имкониятларни яратади», – дея қайд этади олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов.

Бу йилги Ҳафталик мавзуси – «2030 – Олий таълимни ривожлантириш концепцияси: ҳукумат ва бизнес ўртасида ўзаро алоқалар учун имкониятлар». Тадбир Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.