Жонатан Хеник АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди
Жонатан Хеник АҚШнинг Ўзбекистондаги ҳозирги элчиси Дэниел Розенблюм ўрнини эгаллади, ўз навбатида Розенблюм эса АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида ишлашда давом этади, дейилади Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси хабарида.
Жонатан Хеник АҚШ дипломатик хизматининг маслаҳатчи-элчи даражасидаги юқори мартабали ходими ҳисобланади. У ўтган йилдан бери Давлат департаментининг Миллий мудофаа университети ҳузуридаги Ахборот ва кибермакон коллежида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
Илгари у Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюрода Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари лавозимида ишлаган ва Марказий Осиё бўйича масъул бзлган. Рус, португал, турк ва озарбайжон тилларини билади.
Хеник сенаторлар билан суҳбатда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида демократик институтлар, фуқаролик жамияти ва мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантириш ниятида эканини таъкидлади.
Шарҳлар