Ўзбекистон ва МОнинг бошқа давлатлари иқлим ўзгариши оқибатларига қарши биргаликда курашади

Ўзбекистон ва МОнинг бошқа давлатлари иқлим ўзгариши оқибатларига қарши биргаликда курашади

Иқлим ўзгариши шубҳасиз Марказий Осиё мамлакатлари учун хавф туғдирмоқда. Ўртача йиллик ҳарорат ҳатто 1 ёки 1,5 даражага кўтарилиши ҳам миллий иқтисодиётга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин, шу боис ушбу минтақа мамлакатлари олдида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш мақсадида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш каби долзарб вазифа турибди. Яқинда Алматида бўлиб ўтган минтақавий анжуман айнан шунга қаратилди.  

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг фуқаролик жамияти ташкилотлари (ФЖТ) ва давлат органлари вакиллари, шунингдек минтақавий таълим муассасалари, университетлар ва ривожланиш масалалари бўйича ҳамкорларнинг вакиллари иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга йўналтирилган Марказий Осиё мамлакатларининг узоқ муддатли минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида Иккинчи Марказий Осиё форумига йиғилди.
 
Жаҳон банки ва бошқа икки томонлама ва кўп томонлама ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича таклиф этилган чора-тадбирлар дастурининг (CAMP4CA) мақсади миллатлараро режалаштиришни такомиллаштириш, инновацион пилот инвестицияларини тайёрлаш ва узоқ муддатли истиқболда минтақавий ҳамкорлик амалиётини кенгайтиришдан иборат. CAMP4CA дастури иқтисодиётнинг турли секторлари ва мамлакатларнинг ўзаро алоқаси синергиясидан фойдаланган ҳолда ҳар бир мамлакат томонидан кўриладиган жавоб ҳаракатларининг самарадорлигини оширишга, ҳам миллий, ҳам минтақавий даражада иқлим ўзгаришига чидамлиликни кучайтириш ҳамда келажакда “яшил” ривожланиш учун шароитлар яратишга кўмаклашади.  
 
Бундан ташқари, иштирокчилар қуйидаги мажбуриятларни ҳам қабул қилди: иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфлар тўғрисидаги потенциални мустаҳкамлаш ва хабардорликни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг муҳим секторларидаги иқлим билан боғлиқ заиф томонларни баҳолаш; миллий ва минтақавий даражаларда мақсадли секторларнинг иқлим ўзгаришига чидамлилигини оширишга қаратилган ҳаракатларни режалаштириш ва амалга ошириш; CAMP4CA дастурининг минтақавий мувофиқлаштирувчи органини ташкил этиш.

Шунингдек форум давомида яқин келажакда иқлим ўзгаришига турғунликни ошириш бўйича миллий стратегиядан минтақавий стратегияга ўтиш масалалари юзасидан олий даражадаги учрашув бўлиб ўтишига замин яратилди, деб ёзади Жаҳон банкининг янгиликлар хизмати.   
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.