Ўзбекистон ва Франция тиббий соҳадаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи

Ўзбекистон ва Франция тиббий соҳадаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи

Франция Ижтимоий ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик доирасида франциялик экспертлар делегацияси Тошкентда бўлди.
 
Делегация таркибига Соғлиқни сақлаш бўйича GIP Esther давлат бирлашмасининг вакили Фарид Ламара, Франция Ижтимоий ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили Эммануэль Жуи, шунингдек Париж шаҳрининг Сент-Антуан госпиталидан доктор Фредерик Барбю кирган.

Улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўринбосари С.Сайдалиев билан учрашди. Учрашув давомида ушбу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, Тошкент шаҳридаги турли тиббиёт институтлари ва касалхоналарининг вакиллари билан ишчи учрашувлар муҳокама қилинди.

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида бўлиб ўтган учрашув шу йилнинг 22-24 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган касалхона ичидаги инфекцияларнинг олдини олиш бўйича муҳим француз-ўзбек семинарига тайёргарликни муҳокама қилиш имконини берди, дея хабар беради Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.