Шаҳрисабздаги XV аср биносида меҳмонхона очилди
Шаҳрисабзда “Дўлон” меҳмонхонаси очилди. У XV асрда барпо этилган бинода жойлашган. Яқинда ушбу бино қадимий шаҳарга хос бўлган меъморий анъаналарни инобатга олган ҳолда реконструкция қилинди, деб ёзади “Правда Востока” нашри.
14 та миллий услубда жиҳозланган қулай хонадан иборат ушбу ғаройиб меҳмонхонанинг ноёблиги яна шундаки, бу ерда яна ўзига хос музей ҳам жойлашган. Музейдаги экспозиция қадимий осори атиқалар – кулолчилик буюмлари, безаклар, матолар ва сўзаналардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири беш-олти асрлик тарихга эга.
Меҳмонхона-музейнинг “ресепшн” (қабулхонаси) ҳам қадимий ҳужрада жойлашган. Бу ерда асосан хорижлик сайёҳлардан иборат меҳмонхоналар рўйхатга олинади.
Фотосурат: © Panoramio.uz
Шарҳлар